Тошкент, Ўзбекистон — Тошкентдаги 7-сонли жазони ижро этиш колонияси маҳкуми Мустафо Турсинбоев девор вайрон бўлиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
11 февраль куни бир қаватли бинони демонтаж қилиш вақтида Турсинбоев қулаган девор остида қолган. У шу заҳотиёқ шифохонага етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 16 февраль куни вафот этган.
Ҳодиса бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш) асосида жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда бўйича 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тергов ҳаракатларини Тошкент шаҳар махсус прокуратураси олиб бормоқда.