in

Медиация қўлланиладиган соҳалар доираси кенгайтирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидланганидек, лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад низоларни судгача ҳал қилиш механизмларининг амалиётда самарали ишлашини таъминлаш, медиация соҳасининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш орқали судларда иш юкламасини камайтиришга эришишдан иборат.

У билан медиация қўлланиладиган соҳалар доираси кенгайтирилмоқда. Нотариусларга “Медиация тўғрисида”ги Қонунда белгиланган барча турдаги соҳалар бўйича медиатор вазифасини амалга ошириш ваколати бериляпти.

Шунингдек, медиаторларнинг ҳар уч йилда малакасини ошириш зарурати белгиланмоқда. Медиатив келишувни мажбурий ижро этишга оид қоидалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, судлардаги иш ҳажмини мақбуллаштиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.