Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фавқулодда вазиятлар вазирининг янги ўринбосарини тайинлади.
Давлат раҳбарининг қарорига кўра, Нуриддин Қодиров Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари – Ма’навий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Қодиров аввал Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Тайинловга қадар Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.