Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25–26 февраль кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келади.
Олий даражадаги музокараларда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Алоҳида эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш, енгил ва чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ҳамда электротехника соҳаларида кооперацияни кенгайтиришга қаратилади.
Шунингдек, маданий-гуманитар ва туризм алоқаларини фаоллаштириш, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Ташриф якунлари бўйича Томонлар Қўшма декларацияни қабул қиладилар ва бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Шунингдек, давлат раҳбарлари ўзбек-покистон бизнес форумида иштирок этадилар.