in

Пўлат Бобожонов кадрлар сиёсати бўйича Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов кадрлар сиёсати бўйича Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли фармонни 3 март куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев имзолади.

Шунингдек, шу куннинг ўзида генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қарийб саккиз йил давомида бошқарган Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

ИИВнинг янги раҳбари этиб Азиз Тoшпўлатов тайинланди. Унинг тайинланиши тўғрисидаги фармонни ҳам Президент имзолади.