Тошкент, Ўзбекистон — Рамазон ойидаги таровеҳ намози тинч ва хавфсиз ўтиши учун 28 февралдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 гача Тошкентдаги айрим масжидлар яқинида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Қуйидаги ҳудудларда ҳаракат чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани:
— Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Бектемир тумани бўйича:
— Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Ҳ.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Яшнобод тумани:
— Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
— Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Миробод тумани:
— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Сергели тумани:
— Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Нўғайқўрғон масжиди — Янги Сергели-С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой тумани:
— Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ — Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ — Қушбеги чоррахасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Яккасарой масжиди — Ш.Руставели — Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой — Боғу бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Янгиҳаёт тумани:
— Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ — Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтохур тумани:
— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Камолон масжиди — Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Олмазор тумани:
— Ҳазрати имом масжиди — Нурафшон — Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Исломобод масжиди — КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон — 12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли — Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Юнусобод тумани:
— Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани:
— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий — Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Хазрати Али масжиди — Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Чилонзор тумани:
— Новза масжиди — Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Тез ёрдам, милиция ва қутқарув хизмати автомобиллари ушбу ҳудудларда эркин ҳаракатланиши мумкин.