in

Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган бола Ватанга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 22 январь куни хорижда ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган вояга етмаган шахс Россия ИИВ Самара вилояти Бош бошқармаси Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Тошкент шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Бола Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди.

Бола 2023 йилда онаси билан Россия Федерациясига меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида РФ ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузилиши ортидан Ўзбекистонга юборилган.

Маълум бўлишича ота-онанинг ҳозирда қаердалиги номаълум.

Ҳозирда "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази болани муқобил жойлаштириш чораларини кўрмоқда.