in

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина ҳайдаган йигит ҳалокатли ЙТҲга учради

Тошкент, Ўзбекистон — 12 февраль куни Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 17 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, фожиа Жомбой туманида юз берган. Ноболиғ йигит ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқарган, бироқ рулга эга чиқа олмай, дарахтга бориб урилган.

Оғир жароҳатлар олган ёш йигит шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.