in

Сенатда Венгрия давлат аудит идораси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 27 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Венгрия давлат аудит идораси раиси Ласло Виндиш бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар, яқин қўшничилик ҳамда халқаро даражадаги очиқ ва прагматик ташқи сиёсат Ласло Виндиш томонидан алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ўрнатилган кўп йиллик дўстлик ва биродарлик алоқаларига ҳамда икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг тарихий аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари билан ривожланиб бораётган стратегик муносабатлар ва уларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, савдо-иқтисодиёт ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, ҳар икки давлатнинг ҳудудлари ўртасида мулоқотларни янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, давлат даражасидаги вазифалар ижро этилишини назорат қилиш масаласида тажриба алмашиш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва белгиланган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.