in

Сенатда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон —Жорий йилнинг 26 март куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.

Сенатда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилиб, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида таълим, соғлиқни сақлаш, савдо, иқтисодиёт ва инвестиция лойиҳаларини янада кенгайтириш, бу борада ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш ва кенг кўламдаги қўшма тадбирларни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, юртимизда ташкил этиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси самарали бўлишида Корея парламенти делегацияси ҳам ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.