in

Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон элчиси Швеция ташқи ишлар вазири билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Швеция ташқи ишлар вазири Мария Мальмер Стенергард билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, савдо-иқтисодий соҳадаги салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш, саноат ва технологик кооперация, "яшил" ва айланма иқтисодиёт ҳамда инновациялар ва маданий-гуманитар алоқаларни рағбатлантириш орқали кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, Марказий Осиёда кечаётган минтақавий жараёнлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.