in

Ташқи ишлар вазирлигида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 12 февралда ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

Тижорат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, таълим ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Элчи Исроилнинг ушбу соҳаларда Ўзбекистон мутахассисларига МАШАВ (Исроилнинг Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги) орқали тренинг ва курслар тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ва мутахассисларнинг касбий малакаларини оширишга ёрдам беради.