Тошкент, Ўзбекистон — 16 январь куни соат 17:40 да Олмазор туманидаги Себзор кўчасида икки Lacetti ва бир Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Lacetti ҳайдовчиларидан бири бошқарувни йўқотиб, ёруғлик устунига урилган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Ҳодиса тафсилотларини Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари ўрганмоқда.