in

Тошкентнинг Олмазор туманида Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, Олмазор туманида автобусда ёнғин содир бўлди.

Ҳодиса 20 февраль куни эрталаб ТКАД кўчасида юз берди. Mercedes-Benz автобусининг ёниб кетгани ҳақидаги хабар соат 07:41 да келиб тушган.

Тўрт дақиқа ичида ёнғин ўчириш-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди ва 07:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.