in

Тошкент вилоятида «Юсуфхона» ва «Сижжак» маҳаллаларини боғловчи осма кўприк қурилади

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилоятида осма кўприк барпо этиш режалаштирилмоқда.

«Ўзбекистон-24» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Давронжон Адилов маълум қилишича, кўприкнинг узунлиги 377 метрни ташкил этади ва у «Юсуфхона» ҳамда «Сижжак» маҳаллаларини боғлайди.

Унинг таъкидлашича, кўприкнинг маълум қисми шиша конструкциядан тайёрланади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг тажрибали компаниялари билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.