in

Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли чекловлар жорий этилди

Тошкент, Ўзбекистон — Номақул об-ҳаво шароитлари (туман) туфайли Тошкент халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Бир нечта рейслар захира аэродромларига йўналтирилди:

Силк Авиа авиакомпаниясининг Фарғона–Тошкент йўналишидаги US402 рейси Самарқандга;

Uzbekistan Airwaysнинг Бишкек–Тошкент йўналишидаги HY778 рейси Самарқандга;

UTair авиакомпаниясининг Сургут–Тошкент йўналишидаги УТА-709 рейси Самарқандга;

Centrum Air авиакомпаниясининг Дубай–Тошкент йўналишидаги MFX-352 рейси Самарқандга.

Шунингдек, Uzbekistan Airwaysнинг Грозний–Тошкент йўналишидаги HY9702 рейси Бухоро захира аэродромига йўналтирилди.