Тошкент, Ўзбекистон — Россиянинг Red Wings авиакомпаниясига тегишли RWZ1512 рейсини амалга ошираётган Тошкент–Қозон йўналишидаги самолёт дронлар ҳужуми таҳдиди туфайли белгиланган манзилига қўна олмади, деб хабар бермоқда Flightradar маълумотлари.
Тошкент вақти билан соат 10:25 да самолёт Самара томон йўналган.
Қозонда бир неча портлашлар эшитилган. Маълумотларга кўра, дронлар шаҳар корхоналаридан бирини ҳужумга олишга уринган.
Кейинчалик Татаристон ҳокимияти дронлар ҳужуми муваффақиятли қайтарилганини маълум қилди. Ҳеч ким жабрланмаган ва ҳеч қандай зарар етказилмаган.