Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган, 2015 йилдан бери қочқинликда яшаб келаётган 55 ёшли эркак депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
И.У.Б. исмли фуқаро автомобиль савдоси соҳасидаги кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этгани учун қидирувда бўлган.
11 январь куни унинг Ўзбекистонга қайтарилиш жараёнида Бош консулхона ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур шахснинг ҳаракатларидан зарар кўрган фуқароларни ариза билан мурожаат қилиш учун вазирлик ёки унинг бўлинмаларига мурожаат этишга чақирди.