in

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

– зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

– штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

– вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

– 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни «Зиёрат» жамғармасига захира қилиб қўйиш;

– ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

– зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат «Умра» визасини расмийлаштириш;

Бунда «Умра» визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.