Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Битим ратификация қилинди.
Ушбу ҳужжат 2024 йил апрель ойида томонлар томонидан имзоланган бўлиб, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Келишув доирасида таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш кўзда тутилган. Хусусан, иқтисодиёт, бошқарув, дипломатия ва туризм соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилади.
Савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва хусусий секторда қўшма корхоналарни ташкил этиш режалаштирилган.
Ҳужжатнинг алоҳида бўлими хавфсизлик масалаларига бағишланган. Хусусан, томонлар халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-аслаҳа ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчилик ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ниятида.