in

Шавкат Рахмонов ички ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Тошкент, Ўзбекистон — Полковник Шавкат Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари – ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Унинг маълумотлари ИИВ расмий сайтидан олиб ташланган, аммо расман бўшатилиши ҳақида маълумот эълон қилинмаган.

Маълумотларга кўра, 3 март куни Бош вазир Абдулла Арипов Шавкат Рахмоновни қатъий тарзда лавозимидан озод этилганини маълум қилган.

Шу куни Азиз Тошпулатов ички ишлар вазири лавозимига тайинланган.

Шавкат Рахмонов 2023 йил февралидан буён ИИВ раҳбариятида фаолият юритган.