in

Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди

Биология фанлари доктори, профессор Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди.

Бунгача у олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари эди.

Айтилишича, у Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.

Ш.Турдикулова Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимини сақлаб қолган.

Бизнинг Telegram-каналимизга обуна бўлинг!