Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 19 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио хоним билан учрашди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистонда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, таълим сифатини ошириш, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, инклюзив муҳитни ривожлантириш ҳамда ёшлар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, учрашувда мактабларда ва мактабгача таълим ташкилотларида сифатли таълимни таъминлаш, болалар учун ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга, мавжуд лойиҳаларни янада самарали амалга оширишга ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари суриш масаласида биргаликда иш олиб боришга келишиб олди.
Учрашув якунида болалар ва ёшлар учун барқарор ривожланиш имкониятларини яратиш йўлида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканини қайд этилди.