in

Ўзбекистонга 2024 йилда 483 нафар фуқаронинг жасади олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил давомида Ўзбекистонга 483 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги бошқарма бошлиғи Нигора Исроилова маълум қилди.

Қайтарилган жасадлардан 474 таси Россиядан, 5 таси Туркиядан, 4 тадан Жанубий Корея ва Қозоғистондан олиб келинган.

Давлат жасадларни олиб келиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.

Масалан, Россиядан жасад олиб келиш харажати 1000 АҚШ долларигача, Буюк Британиядан — 4–5 минг доллар, Япония ёки Жанубий Кореядан эса тахминан 9000 долларни ташкил этади.