in

Ўзбекистонда зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими станциялари сони ортди

Тошкент, Ўзбекистон — АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингда тизимда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан маълумот берилди:

“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги 98-мақсадга мувофиқ 5 та устувор йўналишда 16 та вазифа тўлиқ бажарилди.

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2024 йил январь-март ойларида 218 минг гектар “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишлари олиб борилди.

Жами 79 та сув объектида 100 млрд. сўмдан ортиқ муҳандислик-ҳимоя ишлари амалга оширилди.

Кўчки ва сел хавфи мавжуд ҳудуддаги жами 5 та хўжалик 37 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудларга кўчирилиб, 310 та хўжалик 1000 нафар аҳоли муҳандислик-ҳимоя ишлари бажарилганлиги боис Ишчи гуруҳ хулосаси асосида рўйхатдан чиқарилди.

2024 йилда республикада рўй берган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлардан 10 минг нафардан зиёд фуқаронинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки муқаррар ҳалокатдан асраб қолинди.

Прогнозлар асосида Тошкент шаҳридаги 11 мингдан ортиқ кўп қаватли, 193 минг та якка тартибдаги турар-жой биноларининг 6.3 магнитуда ва 8 балл сценарийли зилзилада талафотланиш даражалари баҳоланди.

Фавқулодда вазиятларда шайликни баҳолаш бўйича 49 та қўмондонлик-штаб, корхона, ташкилотларда 2 746 та махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.