in

Ўзбекистонда Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича  ҳукм ўқилди

Тошкент, Ўзбекистон — Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. 

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. 

Дониёр Ташҳўжаев Тошкент шаҳар ИИВ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган собиқ мансабдор шахс эканлиги таъкидланди.

Суиқасд 26 октябрь куни кечаси Қибрай туманида содир бўлган. Номаълум шахслар Комил Алламжонов ўтирган Range Rover автомашинасига ўт очган. Шунингдек, Комил Алламжонов Ўзбекистон Президенти Администрациясида фаолият юритган собиқ ходим экани айтилди.

Ҳужум натижасида автомашинада бўлганлар, жумладан, ҳайдовчи жабрланмаган. Ҳужум қилган шахслар воқеа жойидан қочиб кетган.

Бу иш жамоатчилик эътиборига тушиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиддий назоратга олинган эди.