in

Ўзбекистонда суд мажлисларида масофавий иштирок этишнинг янги қоидалари таклиф этилди

Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Иқтисодий процессуал ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига аҳолига суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Яъни, қонун лойиҳаси билан суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб мобил видеоконференсалоқа режимида иштирок этишнинг процессуал асоси ва тартиби белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг суд мажлисларида қатнашиш учун суд биноларига келишлари билан боғлиқ оворагарчиликларининг олдини олиш, одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.