in

Ўзбекистон ва Беларусь иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиб, жадал ривожланаётган савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.

Жамшид Хўжаев элчининг икки давлат ўртасидаги дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Леонид Маринич Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда.