in

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил 23 январь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий убилан учрашди.

Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш ва аввал эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.

2025 йилда томонларни қизиқтирган турли йўналишларда қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.