Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, аввал эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
2025 йилда турли йўналишларда қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.