in

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди.

Музокаралар чоғида томонлар мунтазам алоқалар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганини таъкидладилар.

Хусусан, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ва Тошкентда бўлиб ўтадиган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи мажлисига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Преференциал савдо тўғрисидаги битимни янгилаш ва икки томонлама кун тартибининг бошқа долзарб масалалари муҳокама қилинди.