in

Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Қўшма баёнотни имзоладилар.

Етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:

­– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;

– фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;

– геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;

– рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

– ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;

– мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;

– таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;

– рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;

– иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.