Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Хорватия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (резиденцияси Остона шаҳрида) Рефик Шабанович билан видеоконференция ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон фуқароларини Хорватияга меҳнат фаолияти учун ташкиллаштирилган тарзда юбориш, меҳнат миграцияси соҳасида шартномавий-ҳуқуқий базани яратиш ва потенциал меҳнат мигрантларини ўқитиш учун хорват мутахассисларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.