in

Ўзбекистон ва Хорватия ташқи ишлар вазирларининг учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хорватиянинг ташқи ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич-Радман билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг барча жиҳатлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро алоқалар ва айирбошлашларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб, келгуси йил учун янги мақсадларни белгиладилар ва икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ташриф доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисидаги баённома имзоланди.