Тошкент, Ўзбекистон — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Аскар Биахметов билан учрашди.
Унда икки вазирлик ўртасида бандлик, аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва меҳнат инспекцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида бандлик ва касб-ҳунарга тайёрлаш соҳасида кадрларни малакасини ошириш ва маълумот алмашиниш бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди.