in

Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи: Ватандошларга ғамхўрлик ва амалий ёрдам

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 5-12 февраль кунлари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маъмурияти, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, “Ватандошлар” жамоат фонди вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Корея Республикасида бўлишди.

Сафардан кўзланган асосий мақсад – бу мамлакатда ўқиш, иш юзасидан бўлиб турган юртимиз фуқароларининг яшаш ва меҳнат шароитларини ўрганиш, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб ёки бошқа сабаблар билан қийин аҳволга тушиб қолган, ижтимоий кўмакка муҳтож ватандошларимизга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилганди.

Нуфузли делегация таркибида қатнашган Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, подполковник Ширин Норматова ҳам сайёр қабулларда фаол иштирок этиб, бу каби масалаларни ўрганиб, тегишли таклиф ва ёрдами билан кўплаб фуқароларимизнинг муаммоларига ечим топишига ҳисса қўшди.

Делегация вакилларининг саъй-ҳаракатлари билан 11 нафар юртдошларимизга авиачипталар олиб берилди, фуқаролик паспортларини йўқотганларга “Ватанга қайтиш сертификатлари” расмийлаштирилиб, улар юртимизга қайтарилди.

Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади.