Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ОАВ ва интернет каналларида тарқалган, гўёки хитойлик фуқаролар Тошкент Миллий боғида «митинг» ёки «парад» ўтказгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Гиёсовнинг сўзларига кўра, 15 февраль куни Huawei компанияси ходимлари одатда шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган мунтазам югуриш тадбирини амалга оширишган.
«Ҳақиқатдан ҳам, оқ куртка ва футболка кийган бир гуруҳ одамлар қизил плакат ва байроқлар билан боғ орқали юриб, маълум шиорларни баланд овозда айтган. Бироқ, хитоий тилидаги баннерларда фақат соғлом турмуш тарзига чорловлар мавжуд бўлган: "Спорт – саломатлик гарови, югуринг ва соғлом бўлинг", – деб изоҳ берди вазирлик вакили.
Гиёсов шунингдек, бундай тадбирлар эътиборга лойиқ эканлигини ва бошқа ташкилотлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкинлигини таъкидлади.