Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳарбий харажатлар бўйича энг юқори кўрсаткичга эга давлат сифатида қайд этилди.
Global Firepower'нинг 2025 йилги ҳисоботига кўра, мамлакат мудофаа соҳасига 2,8 миллиард доллар ажратган.
Марказий Осиёда ҳарбий харажатлар миқдори қуйидагича тақсимланган:
— Ўзбекистон – 2,8 млрд доллар,
— Қозоғистон – 2 млрд доллар,
— Туркманистон – 1,1 млрд доллар,
— Тожикистон – 446 млн доллар,
— Қирғизистон – 221,8 млн доллар.
Жаҳон бўйича мудофаа харажатлари эса 2024 йилда 2,46 трлн долларга етган, бу 2023 йилга нисбатан 220 млрд долларга кўп. Бундан асосий қисм НАТО мамлакатларига тўғри келади, айниқса, АҚШ бу бюджетнинг иккидан уч қисмини таъминлаган.
Дунёда энг йирик мудофаа харажатларига эга давлатлар қуйидагича жойлашган:
— АҚШ – 968 млрд доллар,
— Хитой – 235 млрд доллар,
— Россия – 145,9 млрд доллар.