in

Ўзбекистон миллий тартибга солиш тизимини такомиллаштиришда Венгрия тажрибаси ўрганилади

Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги делегация Венгрияга ташриф доирасида Венгрия Халқ саломатлиги ва фармацевтика миллий маркази (NNGYK) раҳбари Доктор Сесилия Мюллер билан учрашди.

Учрашувда фармацевтика соҳасидаги истиқболли йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Венгрия фармацевтика саноати уюшмалари билан мамлакатимизда илғор тажрибага асосланган ҳолда янги технологиялар трансферини яратиш, мутахассислар малакасини ошириш, биологик фаол қўшимчаларни тартибга солиш бўйича миллий тизимни такомиллаштиришда яқин ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

NNGYK — Венгрия Халқ саломатлиги ва фармацевтика миллий маркази жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш ва илмий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган Европа миқёсидаги илғор марказлардан бири ҳисобланади. У дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида баҳолаш ҳамда эпидемиологик таҳлиллар ўтказиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.

Ташрифда вакилларимиз марказнинг илғор лабораториялари фаолияти билан танишди. Шунингдек, уларнинг иш жараёнлари, технологик ечимлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш дастурлари юзасидан маълумотга эга бўлишди.