Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Германия билан мобиллик ва реадмиссия бўйича келишувни ратификация қилди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси Ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 15 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Шартномани амалга ошириш учун, Миграция агентлиги ташқи меҳнат миграцияси қисми бўйича, Ички ишлар вазирлиги реадмиссия қисми бўйича масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.