in

Ўзбекистон Президенти Еврокенгаш Президенти билан норасмий учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни кечқурун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди.

Европа Иттифоқининг олий мартабали вакили бугун эрталаб Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди.

Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.