in

Ўзбекистон Президенти "Fouad Alghanim & Sons" компаниялар гуруҳи раисини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Fouad Alghanim & Sons" компанияси раҳбари Фади Хаддадни қабул қилди.

1965 йилда ташкил этилган холдинг автомобилсозлик, қурилиш, энергетика, нефть-газ, савдо, кема қурилиши, авиация, телекоммуникация, туризм ва кўчмас мулк соҳаларида фаолият юритмоқда.

"Fouad Alghanim & Sons" компаниясининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида соғлиқни сақлаш ва таълим объектларини қуриш режалари қўллаб-қувватланди.