in

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ашхабодда «Марказий Осиё – ЕИ» учрашувида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхабодда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи»нинг 20-чи вазирлар учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида ушбу учрашув минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, йиғилиш давомида Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари Самарқандда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – ЕИ» саммитига тайёргарлик, шунингдек, қўшма минтақавий дастурлар ва лойиҳаларни амалий татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбир якунида Минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи Қўшма коммюнике қабул қилинди.