in

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти Канадада фавқулодда қўнишни амалга оширди

Тошкент, Ўзбекистон — 5 ноябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг рейси ҳомиладор йўловчида эрта тўлғоқ бошлангани сабабли Канадага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Авиакомпания маълумотларига кўра, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йорк учган. Парвоз чоғида учувчи бортдаги фавқулодда вазият туфайли самолётни Гуз-Байдаги (Канада) муқобил аэродромга йўналтиришга қарор қилди.

Қўниш Тошкент вақти билан соат 20:50 да содир бўлиб, тиббиёт ходимлари самолётга чиқишди. Натижада йўловчини касалхонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу рейснинг самолёти аэропортга қайтишга мажбур бўлган эди.