in

2025 йилда Тошкентда 452 та эскирган лифт янгиланади

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил охиригача Тошкент шаҳрида фойдаланиш муддати тугаган 452 та эскирган лифт алмаштирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокими томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Янги лифтлар “OSTEN” бренди остида “Технопарк” қувватларида ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда Тошкентдаги кўп қаватли уйларда 9101 та лифт мавжуд бўлиб, улардан 2042 таси (22,4%) фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган. Ушбу янгилаш дастури доирасида 452 та лифт алмаштирилади, бу эса эскирган лифтларнинг 22,1 фоизини ташкил қилади.

Эски лифтларнинг ўрнини эгаллайдиган янги замонавий лифтлар хавфсизлик ва энергия тежамкорлиги бўйича юқори стандартларга жавоб беради.

Афзаллик фойдаланиш муддати 25 йилдан ошган, техник талабларга жавоб бермайдиган ва хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтларга берилади.