• Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қўлга олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Наманган вилояти “Косонсой туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиси ўзганинг ишончига кириб, гўёки ўзида қалбаки 20 минг АҚШ доллари борлигини ва уни ҳақиқий 14 минг  АҚШ долларига сотишини айтади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, унитар корхона ишчиси ўзаро келишув доирасида харидорга қалбаки 8 минг…. More

  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида CAFA турнирида иштирок этади

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий терма жамоамиз мундиалга йўлланмани қўлга киритганидан сўнг, дастлабки ўйинларини CAFA турнири доирасида ўтказадиган бўлди. 29 августдан 8 сентябргача ташкил этиладиган мусобақага Ўзбекистон ва Тожикистон мезбонлик қилади. Финал баҳси мамлакатимизда бўлиб ўтади. Турнирда CAFAга аъзо терма жамоалардан ташқари, меҳмон сифатида Ўмон ва Малайзия ҳам иштирок этади. 3 июль куни мусобақага қуръа ташлаш маросими…. More

  • Ўзбекистон миллий сунъий интеллект моделини яратишни бошлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда миллий сунъий интеллект (СИ) моделини яратиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали учрашувда маълум қилди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирги кунда мамлакатда СИ технологиялари қўлланилаётган юзга яқин лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар банк-молия тизими, соғлиқни сақлаш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги каби муҳим соҳаларни қамраб олган. Президент,…. More

  • Олимпия ҳаракатини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълумки, 2024 йилда Парижда ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида ҳар икки йўналишда 13-ўринни эгаллаган эди. Жорий йил 13 февралда бўлган видеоселектор йиғилишида юртимизда олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, келгусидаги мусобақаларга пухта…. More

  • Истанбулда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Истанбул шаҳрида (Туркия) халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, 29 ёшли Д.Е. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (жуда катта миқдорда фирибгарлик содир этиш) бўйича гумон қилинган ҳолда қидирувга берилган эди….. More

  • Автомашина лизинги орқали жиноят йўлида пул йиғган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Тошкент шаҳри ва бир қатор ҳудудларда сохта автолизинг компаниялари ташкил қилган шахслар гуруҳига нисбатан йирик миқёсдаги фирибгарлик ишлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахслар (суратда акс этганлар) ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни жалб этиш мақсадида Umid avto companies, Umid Savdo Fayz Invest,…. More

Ўзбекистон

  • Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди

    Тошкент, Ўзбекистон — 1 июль куни Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли ўтказилди. Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова ўз нутқида “Президент Ш.М.Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати, амалга ошираётган ислоҳотлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлидан жадал қадам ташлаб, кўплаб соҳаларда салмоқли ютуқ ва марраларни забт этмоқда”, – деб таъкидлади. Кун давомида форум…. More

  • Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Миллий Межлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова ўртасидаги учрашув доирасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни аниқ мақсадлар ва амалий йўналишлар асосида мустаҳкамлашга хизмат қилади. Томонлар бу режа икки мамлакат ўртасидаги…. More

  • "Андижон дўпписи" географик кўрсаткич сифатида Давлат реэстрига киритилган

    Тошкент, Ўзбекистон — Адлия вазирлиги томонидан “Андижон дўпписи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур бош кийим ўзининг юқори сифатли матолари, нозик нақшлари, ўзига хос шакли, шунингдек, рамзий ва эстетик мазмуни билан ажралиб туради. Ушбу дўппи Андижон вилоятининг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга. Географик…. More

  • 35 дан ортиқ давлат: Жаннифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти халқаро қизиқиш уйғотмоқда ва иқтисодиётни рағбатлантирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Жаҳон миқёсидаги супер юлдуз Жаннифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти учун чипталар сотуви бошланганига бор-йўғи беш кун бўлишига қарамай, ушбу тадбир нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки хорижликлар ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. iTicket.uz билет операторининг расмий маълумотларига кўра, ҳозиргача сотилган чипталарнинг 40 фоизи 35 та давлатдан бўлган хорижий фуқаролар томонидан харид қилинган. Бу кўрсаткич ушбу концертга…. More

  • Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари "Suv hisobi" ахборот…. More

  • Сенаторлар томонидан Марказий банкнинг 2024 йилдаги фаолияти фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Таъкидланганидек, 2024 йилда Марказий банкнинг фаолиятида асосий эътибор ялпи талабнинг инфляцияга бўлган босимларини юмшатиш, аҳолининг жамғариш фаоллигини рағбатлантириш ҳамда ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг белгиланган таргет кўрсаткичига етишини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, ушбу даврда банк тизимининг молиявий барқарорлик кўрсаткичларини мақбуллаштириш, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг…. More

  • Олимпия ҳаракатини ривожлантириш режалари кўриб чиқилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълумки, 2024 йилда Парижда ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида ҳар икки йўналишда 13-ўринни эгаллаган эди. Жорий йил 13 февралда бўлган видеоселектор йиғилишида юртимизда олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, келгусидаги мусобақаларга пухта…. More

  • Самарқандда Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув ўтказилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форуми доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди. Учрашувда рақамли технологиялар, рақамлаштириш, сунъий интеллект, IТ аутсорсинг, давлат хизматларини трансформация қилиш, рақамли ечимлар масалалари муҳокама қилинди. Вазир Ўзбекистонда рақамли ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган…. More

  • "Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин

    Тошкент, Ўзбекистон — Бу ҳақда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров маълум қилди. Унга кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ортидан ўзбек футболига қизиқиш ортган ва айни пайтда клубларимиздан бирини "City Football Group" таркибига қўшиб олиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда. Лекин Отабек Умаров бу айнан қайси клуб эканлигига аниқлик киритмади. More

  • Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

    Тошкент, Ўзбекистон —  Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди. Қуръа натижаларига кўра, терма жамоа «F» гуруҳида иштирок этади, унинг рақиби Қирғизистон, Шарқий Тимор ва Фаластин терма жамоалари бўлади. Ўзбекистон бош мураббийи жамоаси илк ўйинини 20 сентябрь куни ўтказади — рақиб Фаластин терма жамоаси бўлади. Ундан кейин 22 сентябрь куни Шарқий…. More

  • Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун тўлов жорий этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда қурилиш ойнасидан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта тиклаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уни қайта ишлаш учун тўлов жорий этишга тайёрланмоқда. Қонун лойиҳасининг асосий мақсади чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат. Қурилиш ойнасидан фойдаланиш…. More

  • Транспорт вазири “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасининг асосий объектлари қурилиши жараёни билан танишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Транспорт вазири Илҳоранспорт вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ  “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси доирасида Фарғона ва Қўш-Добо тоннелларини қуриш ишлари билан яқиндан танишди. Мазкур тоннеллар “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишининг асосий иншоотлари ҳисобланади. Ҳар бир тоннелнинг узунлиги 12 км дан ошади. Шунингдек, ишчи гуруҳ Макмал темир йўл…. More

  • Лондонда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Лондон шаҳрида жойлашган нуфузли халқаро медиа марказлардан бири – “Frontline Club” муассасасининг вакили Жо Уир билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Марказий Осиё мавзуларига бағишланган тадбирларни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳамда маданий ва тарихий меросни тарғиб этиш мақсадида бизнес учрашувлари, очиқ муҳокамалар, ҳужжатли…. More

  • Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Лондонда «Bolt» компаниясининг Ҳамкор бозорлар бўйича глобал директори Герт-Ян Кистемакер билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистонда «Bolt» платформасини ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, такси, озиқ-овқат ва юк етказиб бериш, электросамокатлар хизмати каби йўналишларни ўз ичига олган платформа маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиши қайд этилди.  Томонлар…. More