Latest stories

  • Ўзбекистон миллий стенди OTM Mumbai кўргазмасида нуфузли мукофотга сазовор бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилган Осиёнинг энг йирик сайёҳлик кўргазмаларидан бири бўлган OTM Mumbai доирасида, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган миллий стенд юксак мукофотга сазовор бўлди. Fairfest Media Ltd халқаро компанияси томонидан ўтказилган кўргазма натижаларига кўра, Ўзбекистон “Энг истиқболли янги сайёҳлик йўналиши” (Most Promising New Destination) номинациясида ғолибликни қўлга киритди ва кўргазма…. More

  • Фарғона вилояти ҳокими Шоҳимардонда туристик мажмуа ва канат йўли қурилишини POMA билан муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Франциянинг “POMA SAS” компаниясининг Марказий Осиё бўйича менежери Антон Чудаевни қабул қилди. Учрашувда туризм йўналишидаги лойиҳалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини, Фарғона вилоятида мазкур йўналишда кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбарининг яқинда қабул қилинган қарори асосида “Фарғона” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилаётгани…. More

  • 2025 йилда 268 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 268 976 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 минг нафарга ёки 17,4 фоизга ошган. Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: саёҳат – 201 838 нафар,қариндошларни йўқлаш – 58 983 нафар, даволаниш – 3 704 нафар,…. More

  • Айрим элчихоналарда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур Фармон иловасида белгиланган давлатлардаги элчихоналарининг штат жадвалига қўшимча равишда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади. Ушбу лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш…. More

  • 2025 йилда Ўзбекистонга Жанубий Кореядан 46,3 минг нафар турист ташриф буюрди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистонга туристик ва ишбилармонлик мақсадларида Корея Республикасининг 46,3 минг нафар фуқароси ташриф буюрган, дея хабар қилди Миллий статистика қўмитаси. Ўтган йилга нисбатан кореялик туристлар сони 5,2 минг нафарга, яъни 12,2 фоизга ошган. Ташрифларнинг асосий қисми туристик сафарларга тўғри келиб, улар сони 36,1 минг нафарни ташкил этган. Хизмат сафари билан 5,1 минг…. More

  • Братиславада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 19 январь куни Словакия Республикасининг Братислава шаҳрида мамлакатнинг етакчи сайёҳлик компаниялари иштирокида “road show” тадбири ва маданий дастур ташкил этилди. Ўзбекистон Республикасининг Вена шаҳридаги Элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, туризм йўналишлари ҳамда сайёҳлик салоҳиятини Словакия бозорида тарғиб этишга қаратилди. Унда икки давлатнинг 10 дан ортиқ нуфузли…. More

  • Ўзбекистон Сингапурда бўлиб ўтган кўргазмада ўзининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди

    Тошкент, Ўзбекистон —  Сингапур шаҳрида Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган навбатдаги “Road show” тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Road show” доирасида Ўзбекистондан ташриф буюрган 30 га яқин туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари Сингапурнинг 70 дан ортиқ етакчи туризм ва…. More

  • Ўзбекистон ўзининг сайёҳлик салоҳиятини Қўшма Штатларда намойиш этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонга хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, туризм хизматларини янада кенгайтириш, шунингдек, республика туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 24-25 январь кунлари Нью-Йорк шаҳридаги “Жасоб К. Жавитс Сонвентион Сентер” кўргазма марказида бўлиб ўтган Америка Қўшма Штатларининг энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири…. More

  • Малайзияда “Умра плюс” лойиҳаси тақдим этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “Умра плюс” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда Малайзиянинг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича масъул идоралари, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, туристик компаниялар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Тақдимотда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш учун яратилган шароитлар, хусусан, Ислом…. More

  • Туризм қўмитаси раисининг янги ўринбосарлари таништирилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ҳамда Санджар Шухратович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди. Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов ва Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди. More

  • Ўзбекистон АҚШда “2026 йилги саёҳат учун истиқболли йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонга хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, туризм хизматларини янада кенгайтириш, шунингдек, республика туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 24-25 январь кунлари Нью-Йорк шаҳридаги “Jacob K. Javits Convention Center” кўргазма марказида бўлиб ўтган Америка Қўшма Штатларининг энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири…. More

  • “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — 23 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимияти биносида Чорвоқ сув омбори соҳилида барпо этилиши режалаштирилаётган “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туристик маркази лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, тадбир лойиҳа доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг бир қисми сифатида ташкил этилган. Муҳокамада маҳаллий аҳоли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар, экологлар, экспертлар ҳамда давлат…. More