Latest stories

  • "Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин

    Тошкент, Ўзбекистон — Бу ҳақда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров маълум қилди. Унга кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ортидан ўзбек футболига қизиқиш ортган ва айни пайтда клубларимиздан бирини "City Football Group" таркибига қўшиб олиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда. Лекин Отабек Умаров бу айнан қайси клуб эканлигига аниқлик киритмади. More

  • Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

    Тошкент, Ўзбекистон —  Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди. Қуръа натижаларига кўра, терма жамоа «F» гуруҳида иштирок этади, унинг рақиби Қирғизистон, Шарқий Тимор ва Фаластин терма жамоалари бўлади. Ўзбекистон бош мураббийи жамоаси илк ўйинини 20 сентябрь куни ўтказади — рақиб Фаластин терма жамоаси бўлади. Ундан кейин 22 сентябрь куни Шарқий…. More

  • Илгиз Танташев ва унинг жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 1-тур ўйинида ишлайди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 14 июнидан 13 июлига қадар Америка Қўшма Штатларида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Турнирда Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этиаҳмоқда. Вакилларимиз “Fluminense“ – “Borussiya Dortmund” ўртасидаги 1-тур учрашувига тайинлов олди. Жамоа таркибида Илгиз Танташев, Андрей Тсапенко, Тимур Гайнуллин, Омар Ал-Али фаолият олиб боради. More

  • Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида ўрнини яхшилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси янгиланган ФИФА рейтингида 55-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. Жамоа 1449,12 рейтинг очкосига эга бўлди. Бундай ўсишга Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги Осиё чемпиони — Қатар устидан қозонган ғалабаси сабаб бўлди. Ушбу натижа Ўзбекистонга Осиё футбол конфедерацияси (AFC) терма жамоалари орасида олтинчи ўринни эгаллаш имконини…. More

  • Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Чилини ўртоқлик учрашувида мағлуб этди

    Тошкент, Ўзбекистон — 11 июнь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Чилида ўтказилган ўртоқлик учрашувида маҳаллий ўсмирлар термаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу икки жамоа ўртасида режалаштирилган икки ўйиндан биринчиси эди. Учрашувдаги ягона голни 35-дақиқада Азизбек Эримбетов киритди. Бу ўйинлар 2025 йил ноябр ойида Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик…. More

  • Ўзбекистоннинг ёшлар терма жамоаси Чилида яна ғалаба қозонди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна бир бор Чили тенгдошлари устидан устунликни намойиш этди ва кетма-кет иккинчи ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди. Чили ҳудудида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисоби билан Осиё чемпионлари фойдасига якунланди. Уюшқоқ ўйин намойиш этган ўзбекистонлик футболчилар учрашувнинг 10-дақиқасида Садриддин Ҳасановнинг голи орқали ҳисобни очишди. 60-дақиқада эса Азизбек Абдумўминов иккинчи голни урди…. More

  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон футбол терма жамоаси аъзоларига мукофотлар топширди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинини томоша қилди. Бу оддий ўйин эмас, ўзбек футболининг катта байрами. Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги учрашуви. Лекин моҳир спортчиларимиз мундиал йўлланмасини муддатидан олдин нақд қилиб қўйган – Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича…. More

  • Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш мусобақасининг учинчи босқичи якуний учрашувида Қатар терма жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди. Темур Кападзе шогирдлари учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ўйин назоратини қўлга олишди ва 28-дақиқага келиб Азизбек Тургунбоевнинг голи билан ҳисобни очишди. Ўйин давомида ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятлар яратишди, аммо…. More

  • Ўзбекистон Президенти футбол терма жамоасини жаҳон чемпионатига чиққани учун мукофотлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев миллий футбол терма жамоаси аъзолари, мураббийлар ҳамда мамлакат футбол ассоциацияси мутахассисларини юрт спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссалари ва ютуқлари учун мукофотлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда таъкидланганидек, “мамлакатимизда спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жасорат ва матонат, юқори профессионализм ҳамда қатъиятлилик намунасини намоён этганликлари учун”…. More

  • Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиққани муносабати билан Тошкентда тантанали кутиб олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Бугун, 6 июнь куни соат 16:28 да миллий авиакомпания Uzbekistan Airways’га тегишли самолёт Абу-Дабидан Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Ушбу рейс орқали мамлакатимиз миллий футбол терма жамоаси қайтди. Жамоа куни кеча БАА терма жамоасига қарши муҳим беллашувни ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди ва Ўзбекистон тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати…. More

  • Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионати — 2026 йилги мундиалга чиқишга муваффақ бўлди. Саралаш босқичининг учинчи раунди 9-тур учрашувида Темур Кападзе шогирдлари БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва шу тариқа 18 очко тўплаб, "А" гуруҳида 2-ўринни муддатидан илгари таъминлади. Бу натижа жамоага жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатлайди….. More

  • Ўзбекистон Президенти миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат миллий футбол терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиққани муносабати билан табриклади. Давлат раҳбари бу ғалабани ҳақиқий тарихий воқелик деб атади. «Осиёнинг кучли жамоалари билан кескин курашда сиз ҳақиқий характер, сўлмас ирода ва юксак профессионализмни намоён этдингиз. Ўзбекистон мустақиллик тарихи давомида илк бор жаҳон чемпионати…. More