Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Бангладеш Халқ Республикасининг мамлактимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
М.Ислом Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Афғон масаласи бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.