in

Фарғона вилояти ҳокими "Huawei Tech. Investment Tashkent" таъсисчиси Чэнь Цзякайни қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон —  Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров "Huawei Tech. Investment Tashkent" таъсисчиси Чэнь Цзякай бошчилигидаги компания вакилларини қабул қилди.
Учрашувда ушбу компания томонидан Фарғонада ахборот технологиялари йўналишида ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, энергетика, таълим соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди. Бунда олий таълим муассасаларидаги ўқитувчи ва талабаларни ахборот технологиялари бўйича ўқитиш курсларини ташкил этиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Хитойга юбориш бўйича режалар маълум қилинди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб олинди.